Приветствую Вас Гость
Shanba
05.07.2025
20:17

Saytimizga hush kelibsiz!

Меню сайта
Форма входа
Календарь новостей
«  Iyul 2025  »
DuSeChorPayJuShanYak
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Поиск
Друзья сайта
Подробнее на www.nbu.com -->
Статистика

Online 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 41
Мини-чат
 
ОБИД АСОМОВ... НАПОЛЕОН БЎЛИБ!
Сўз устаси Обид Асомов ўз чиқишларидан бирида қадди-қомати жиҳатидан ўзини машҳур одамларга менгзаб, французларнинг машҳур императори Наполеон Бонапартни ҳам мисол келтирганди. Қарангки, у энди ана шу инсон қиёфасида намоён бўлади... 
Шу ҳафтада эфирга узатиладиган "Кривое зеркало" кўрсатуви орқали мухлислар уни Россия каналида томоша қилишлари мумкин. Обид Асомов ичакузди ҳангомалари билан рус мухлисларини яна қойил қолдирди...
Бундан буён мазкур кўрсатувнинг ҳар бир сонини кузатиб боринг. Маза қилиб куласиз! "Кривое зеракло"да Обид Асомов нафақат Наполеон Бонапарт, балки Америка ҳиндулари, кун-фу устаси ва бошқа ролларни ҳам қойилмақом қилиб ўйнаган. Унинг иштироки кўрсатувга ўзгача файз бағишлаганига гувоҳ бўласиз. Эксклюзив фотосуратлар фақат "Даракчи"да! 
Кейинги сонларимизда эса "Кривое зеркало"ни суратга олиш жараёнидаги қизикарли тафсилотларни Обид Асосмовнинг ўзидан билиб оласиз.

 
 

ЁДГОР САЪДИЕВНИНГ ПУШАЙМОНИ
Саҳифамизнинг бугунги меҳмони — Ўзбекистон халқ артисти, эл ардоғидаги санъаткор Ёдгор Саъдиев. Унинг айни дамдаги хаёллари, сўнгги бор кулгани ёки йиғлагани, кимгадир севги изҳор қилгани ёки… Агар саҳифамиз сизга қизиқ туюлса, ўқинг. Хуллас, сўз — "Асадбек"ка...
Уришгани... Қўл остимдаги ходимларни ҳар куни уришаман. Нотўғри хатти-ҳаракат қилишса, инсонийлик чегарасидан чиқиб кетишса, гап эшитишади. Жаҳлим чиқса, лов этиб ёнаман-у, лоп этиб ўчаман. Шундай вақтларда уларни қаттиқ уришиб, хафа қилиб қўйишим мумкин.
Йиғлагани... (Узоқ ўйланиб). Қаердан топасизлар шунақа саволларни?! Инсоннинг ичидаги сирини фош этишга, қалбида сақлаган сирини билишга уринасизлар... Бир қўшиқда айтилганидек, "эркак киши кўз ёши тўкса, тоғлар қулаб тушади". Келинг, тоғлар қуламай турсин. Сўнгги бор қачон йиғлаганим ҳам сир бўла қолсин.
Бақиргани... (Самимий кулиб). Ҳар куни бақираман. Ходимларим нотўғри иш қилишса, "ундай қилма, мана бундай қил", деб бақираман. Уйда ҳам шундай. Жаҳлим чиқса, ўғлимга, набираларимга бақираман.
Шаҳар поездига мингани... Ўтган йили рўза кирмасдан аввал Ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилгани борганимизда "Регистон" поездига чиққандим.
Автобусга мингани... А-а-нча бўлди. Автобус, троллейбусга йигирма-йигирма беш йил аввал минганман. Ҳозир эҳтиёжим туғилмайди. Ўзимнинг шахсий "Nexia" автомашинам бор.
Қимматбаҳо хариди... Охирги маротаба 8 мартда келинойингиз Зайлихон, қизим Мунис, келиним Наргиза, катта набирам Зарина, кенжатой набирам Маҳбубага совға харид килдим. Нарх даражасида қиммат бўлмаслиги мумкин-у, лекин улар қимматбаҳодек қабул қилишди. Нима совга қилганимни эса айтмайман.
Бозорга боргани... Бозорга доим ўзим тушаман. Чунки, савдолашишни яхши кўраман. Аввал "Чорсу"га тушардим. Ҳозир эса ишхонамизга яқин бўлгани учун "Олой" бозорига йўл оламан. Бозорда бўладиган энг қизиқ гап-сўз — беш сўмлик маҳсулотни сотувчилар менга ўн сўмга пулламоқчи бўлишади. Савдолашиб, саккиз сўмга оламан (кулади). Тушунаман, улар ҳам фойда учун ўтиришади. Агар яхши махсулот бўлса, савдолашмасдан харид қиламан. Бозорчи "Ёдгор Саъдиевнинг пули кўп", деб ўйлайди.
Совғаси... Дўстларим, қариндошларим турли-туман совғалар тайёрлашади. Ўзим ҳам уларнинг эътиборига муносиб жавоб қайтаришга ҳаракат қиламан. Мен учун энг катта ва қадрли сўнгги совға – Тоҳир Маликнинг "Иблис девони" асари бўлди.
"Яхши кўраман"и... Деярли ҳар куни тўртта набирам Зарина, Маҳбуба, Азиз, Асилбекларга "мен сизларни яхши кўраман-у, нима учун айтганимни қилмайсизлар?" дейман. Шундан кейин айтганимни қилишади.
"Ёмон кўраман"и... Ҳеч кимга айтмаганман. Бу гапни одамнинг юзига айтиш ахлоқий қоидаларга тўғри келмайди. Одамлардаги эн-н-г ёмон хусусият — ёлғон ва сотқинлик. Менга хоинлик қилганларга яхшилик қилиб, уларни жазолаганман. "Кечиримли бўлгин-у, ўша инсоннинг ёмонлигини унутма", деган гап ҳам бор. Кечиримлиман, аммо ёмонлигини унутмайман. Жойида ҳақорат килишим ҳам мумкин. Орқасидан гапирмайман, чунки онам шундай тарбия берганлар. Айтишади-ку, "ўнг юзингга урганга чап юзингни тутиб бер", деб. Ўртадаги муаммо шу билан ечилиши мумкин. Бу ҳаётда ҳамма нарсани кўриб бўлдим...
Худбинлиги... Бу сўзни умуман тушунмайман, яқинига ҳам йўламайман.
Йуқотгани... (Кайфияти ўзгарди). 1999 йилда онажоним Маҳбубахон аяни йўқотдим. Шунинг учун ҳам кенжа набирамга у кишининг исмини қўйганман. Оғир кунларимда ҳар доим аямни эсга оламан. Шу орқали куч-қувват тўплаб, ўзимни ўнглашга ҳаракат қиламан, ишлаш қобилиятим ҳам ошади.
Хатоси... Ким хато қилмайди, дейсиз... (Узоқ ўйланиб). Энди бу хато дейиладими-йўқми... Ўн саккиз йилдан бери саҳнага чиқмайман. Охирги кунлардаги катта хатоим шу, менимча. Яна бир хатоим — ишонувчанман. Шу туфайли "Шайтанат" фильми прокатга чиқиб кетди. Бундан катта хато бўлмаса керак. Улар ҳаром пул топишяпти, барибир тешиб чиқади.
Янгилиги... "Шайтанат"нинг бир кунлик суратга олиш жараёни қолган. У ҳам бўлса, Асадбекнинг ўн беш ёшлиги, рафиқаси Манзуранинг ун уч ёшлик даври! Шунга мос актёрлар тополмаяпмиз... Тоҳир Маликнинг "Иблис девори" асари устида иш бошлаш арафасидамиз. Насиб этса, шу йил мухлислар ҳукмига ҳавола қиламиз.
Роли... Сўнгги ижро этган ролим — Асадбек. Тоҳир Маликнинг янги асарида эса ҳам режиссёр, ҳам милиция майори ролида иш бошлаяпман. (Кулиб). Мени бошқа ампулада ҳам кўришсин.
Кеч келгани... Ҳаётимда бирор марта бирор жойда ётиб қолмаганман. Қаерда бўлмай, уйга қайтиб келаман. Нари борса, кечаси соат ўн бир, узоғи билан ўн иккиларда!
Таом тайёрлагани... Баҳорнинг илк байрами — 8 март куни уйдаги қизларга ош тайёрлаб бердим. Асабим бузилса, овқат пишираман. Бу иш асабларни тинчлантиради. Чунки, бутун диққат-эътибор, фикр фақат қозондаги масаллиққа қаратилади. Деярли барча овқатни тайёрлашни биламан, хамирли таом бундан мустасно. Йигит киши мазали овқат пиширишни билиш керак.
Саёҳати... Иш юзасидан янги йилгача бир ҳафтага Москвага бориб келдим. Четга чиқсам, узоғи билан ун кундан ортиқ туролмайман.
Соғингани... Аямни кўп соғинаман. Кимгадир эриш туюлар, аммо шу даражага эришишимда онамнинг ҳиссаси беқиёс!
Меҳмони... 8 март куни қизларимни кутдим.
Оилавий ҳордиқ чиқаргани... Ҳар якшанба куни оилам билан сайр қилишга, овқатланишга борамиз. Бу одатни сира канда қилмаймиз.
Куттиргани... Эсимда йўқ. Ваъда қилган жойимга вақтида боришга ҳаракат қиламан. Кутганимни ҳам эслолмайман. Сабрли бўлганим учун кеч қоладиганларни ҳам тушунаман. Бундай ҳолатларга ҳаётий қарайман. Демак, иши чиқиб қолган бўлиши мумкин. Мана, сиз вақтида келдингиз. Очиғини айтсам, сиз билан учрашишим ёдимдан кўтарилиб кетибди (кулади).
Ноқулай вазияти... Ижодкор ўз хаёли билан юради. Балки, ўзим билмаган ҳолда бошқаларни ноқулай вазиятга тушириб қўйгандирман? Ўзим бундай ҳолга тушганимни эслай олмайман.
Инжиқлиги... Болалигимдан инжиқман. Бир дўстим "жа-а-а оширворасиз-а, сиздек инжиқ одамни кўрмаганман", дейди. Айтганимни қилдирмай қўймайман, эслатавераман (кулади). Зарина исмли набирам худди ўзим. Айнан мендек инжиқ.
Орзуси... Бобур Мирзо ҳақида фильм ишлаш ниятим бор. Бош ролни ўзим ижро этмоқчиман. Жуда катта иш бўлади. Бунга вақт керак.
Ўқиган асари... Тоҳир Маликнинг "Талваса" асарини қайтадан ўқиб чиқяпман. Тоҳир ака билан кўнглимиздаги асарни дарров тушуниб оламиз. У кишини замонамизнинг забардаст, инсофли, имонли ёзувчиларидан бири деб биламан. Сўнгги пайтларда бадиий асарлардан сал четлашиб, сценарийлар ўқияпман.
Шифокорга боргани... Келинг, шуни эсламайлик. Охирги марта жуда кўплаб шифокорларга мурожаат килишга тўғри келяпти. Балки, ёшим билан боғлиқдир?! Ва вақтида мурожаат қилиш керак экан. Ўзбеклар боши ёстиққа текканидан кейингина шифокорга боради. Бўлмаса, юраверади... Бу масалада, яҳудийлардан ўрнак олишимиз керак.
Армони... Бир одамдан "армонингиз борми?" деб сўрашган экан. "йўқ" дея жавоб берибди. Шунда, "армонингиз йўқлиги сизга армон бўлсин", дейишибди. Армоним йўқлиги мен учун армон.
Пушаймони... Пушаймоним бор, лекин айтмайман. Унутманг, санъаткор мухлислари учун ҳамиша сирли бўлиб қолиши керак.
 
 
АВАЗБЕК ОЛИМОВ ҲУЗУРИДА!
Туғилган йили: 1968 йил 1 декабр; Ёқтирган фасли: қиш; Ёқтирган ранги: оқ; Ёқтирган таоми: палов; Ёқтирган спорт тури: футбол; Фарзандлари: Жавлонбек, Нодирахон, Камронбек; Рафиқаси: Хадичахон уй бекаси (синфдош бўлишган); Машинаси: оқ рангли Lacetti; Севимли атири: "Huco Boss";

Ҳар бир инсоннинг ҳаёт йўли баланд-пастликлардан иборат. Оддий одамларда бу каби ҳолатлар рўй берса, бошқаларга сезилмаслиги мумкин. Халқ ардоғидаги, эл хизматидаги инсонлар ҳаётидаги баланд пастликлар эса "оғиздан-оғизга" ўтиб кўпиртирилаверади. Шундай инсонлардан бири хушовоз хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Авазбек Олимовдир. Эмишки, "Аваз Олимов санъатдан кетибди, оғир касал бўлиб қолган"! Бундай уйдирмаларга аниқлик киритиш учун хонанданинг уйида бўлдик...

— Ўтган йили буйрагимни жарроҳлик йўли билан даволашга тўғри келди. Биласиз, ҳар қандай жароҳат битиши учун маълум вақт керак бўлади. Шифокорлар жароҳатимни тўлиқ даволамасдан туриб қўшиқ айтишим мумкин эмаслигимни айтишди. Шу боис бир оз танаффус қилишимга тўғри келди.

— Ойнаи жаҳонда "Онажоним" деган янги қўшиғингиз намойиш этилди. "Оҳ-оҳ, кўзларинг"данга клип суратга олибсиз. Янги ғайрат ва куч билан ижодга киришибсиз-да?

— Ҳа. Халқимиз кўнглидан жой оладиган янги-янги қўшиқлар яратиш ниятидаман. Шу йили куз ойларида янги CD альбомимни чиқариш режам ҳам бор.

— Созандаларингизни янгилабсиз.

— Ҳозирги созандаларим, асосан, ёш йигитлардан ташкил топган. Олдинги таркибдагиси аллақачон санъатда ўз йўлларини топиб кетишган. Бири хонанда Азиз Ражабий билан, иккинчиси Даврон Эргашев билан ва ҳоказо...

— Айрим хонандалар қўшиқ куйлаётганида турли бачкана ҳаракатлар қилишади, ўзларини минг-минглаб томошабин кузатаётганини унутиб қўйишади. Сиз эса қўшиқни жиддий туриб айтасиз.

— Мен бачканаликни ёқтирмайман. Ҳаётда қандай бўлсам, саҳнада ҳам шундайман. Ота-онам камтарлик энг яхши фазилатлардан бири эканлигини уқтиришган. Эшитишимча, айнан шу феъл-атворим ҳам кўпгина мухлисларимга маъқул.

— Ёш кўринганингиз боис кўплар 17 ёшли ўғлингиз борлигига ишонишмайди.

— Ҳа (кулиб), айримлар уни укам деб ўйлашади.

— Ўғлингиз Жавлонбек Олимовнинг ҳам клиплари намойиш этилди. Ота касбини танлабди-да!

— Ҳа, у қўшиқ айтишга қизиқади. Бу йил юридик институтнинг 1-курс талабаси бўлган. Биласиз, ҳуқуқшунослик касбини мукаммал эгаллаш учун вақтида дарс тайёрлаб, яхши ўқиши керак. Кези келганда, институт тадбирлари, кечаларда куйлаб туради. Қўшиқчилик хоббиси деса ҳам бўлади.

— Инсон бирор касбни эгаллаши учун унга ўзи яшаган муҳит ҳам таъсир кўрсатади. Оилангизда санъаткорлар бўлганми?

— Йўқ, оиламизда санъаткор йўқ, аммо отам ёшлигида дўстлари даврасида қўшиқ хиргойи қилиб турар эди.

— Билишимча, Низомий номли педагогика университетининг тарих факультетини битиргансиз. Ҳозирги касбингизга дахли йўқ.

— Инсон қандай муҳитда яшаши, қаерда билим олишидан қатъий назар, қалбида бир қизиқиш ёки Аллоҳ инъом этган истеъдод бўлади. Онамнинг айтишича, болалигимда иккита челакни ағдариб, қўлим билан уриб қўшиқ айтган эканман. Мактаб даврларида эса куйлаб, гитара чалиб юрар эдим. Ёқимли овоз Аллоҳдан, унинг қадрига етиб тўғри йўналтира билиб чархлаш инсондан.

— Яхши санъаткор бўлиш учун ёш қўшиқчиларга нимани тавсия қилган бўлардингиз?

— Изланиш, қўшиқ орқали инсонларни хушнуд эта олиш, санъатга юзаки қарамасликни.
 
 
 
ЁДГОР МИРЗАЖОНОВ СИРЛАРИ
Икки йилки, у фаол эмас. Дарвоқе, хонанданинг ҳаётида катта ўзгаришлар рўй берган. Бу ҳақда унинг ўзидан билиб оламиз. Демак, бугунги суҳбатимиз Ёдгор Мирзажонов билан бўлади...

- 2005 йилда берилган иккита концерт сизга оғирлик қилган кўринади. Янги дастурдан ҳамон дарак йўқ. Янгиликлар ҳам ўлда-жўлда!

- Нега? Яқинда "Ой ғунча" деб номланган қўшиқни мухлисларга тақдим этдик. Кейин "Гулакам". Тез кунда ҳар иккала қўшиқ клипини намойиш қиламиз. Янги йил арафасида эса янги альбомимизнинг тақдимот маросимини ўтказиб, кейин концерт беришни режалаштиряпмиз. Бу қишнинг охирги ойи ёки баҳорга тўғри келиши мумкин. Концертдан сўнг янги альбомимизни мухлисларга тақдим этамиз. Тўхтамаганлигимиз ўшанда исботланади.

- Шу кунларда нималар билан бандсиз?

- Фақат ижод билан. Қўшиқларим жуда кўп. Ҳаммасини "айлантирадиган" бўлсак, мухлисларимиз чалғиб қолишади.

- Умуман олганда, жим бўлиб кетдингиз. Сабаби нимада?

- Дам олдим. Шоу-бизнеснинг нақадар қийинлигини ўзингиз биласиз. Югур-югурлар жуда толиқтириб қўяди. Одамлар қўшиқчилик энг осон касб деб ўйлашади. Машаққатини билишса, хонандаларга ҳавас қилишмайди. Кун давомида асабийлашиб юрасиз. Чунки улгуришингиз керак бўлган ишлар роса кўп. Ҳаммасига улгуришнинг эса ўзи бўлмайди. Рейтингни ушлаб қолиш учун ижод ва ташкилий ишларни назорат қилиб туриш толиқтиради.

- Танаффусда янги қўшиқларингиз чиқди. Аммо хит бўлмади...

- Ҳақиқатдан ўзим ўйлаган даражага етмади. Бошқача натижани кутгандим. Афсус. Демак, мен ўйлаганим эмас, мухлислар талаби инобатга олиниб куйланган қўшиқлар оммалашар экан. Мухлислар таъбини тушуниш қийин. Ҳозирги замон қандай қўшиқ талаб қилаётганини ҳам билмайсиз. Шунинг учун бугунги қўшиқ эртага тўғри келмаяпти.

- Бир-икки йил олдин одамларнинг нималарга қизиқишини билардим демоқчимисиз?

- Балки, мен шоу-бизнесга қадам қўйганимда бугунги даражада рақобат бўлмагандир? Аммо ўша пайтдаги қўшиқларим билан ҳозиргилари орасида ер билан осмонча фарқ бор.